Франциянинг «Монако» клуби ярим ҳимоячи Поль Погба билан шартнома ўзаро келишув асосида бекор қилинганини эълон қилди.
33 ёшли футболчи монегасклар сафига 2025 йил июнида эркин агент сифатида қўшилган ва икки йиллик шартнома имзолаганди. Аммо жароҳатлар сабаб Погба 2025/26 мавсумида атиги 6 та ўйинда майдонга тушиб, жами 115 дақиқа ҳаракат қилди.
Аввалроқ «Монако» ва футболчи шартномани муддатидан олдин бекор қилиш бўйича музокара олиб бораётгани хабар қилинган эди.













