Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Арсенал» Эзри Конса трансфери бўйича келишувга яқин

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» «Астон Вилла» ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Эзри Консани ўз сафига қўшиб олиш бўйича келишувга яқин турибди. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

28 ёшли футболчи Уильям Салиба ва Юрриен Тимбернинг жароҳатидан сўнг Лондон клубининг устувор трансфер мақсадига айланган. «Арсенал»ни Консанинг универсаллиги ҳам қизиқтирмоқда — у марказий ҳимояда ҳам, ўнг қанотда ҳам ҳаракат қила олади.

Клублар ўртасидаги музокаралар олдинга силжиган. Айни пайтда томонлар футболчининг трансфер қиймати бўйича мавжуд фарқни бартараф этиш устида ишламоқда.

Конса жаҳон чемпионатидан кейин берилган қўшимча таътилни якунлаб, душанба куни «Астон Вилла» ихтиёрига қайтган.

Ҳимоячи Англия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026да иштирок этди. У Аргентинага қарши ярим финалгача бўлган барча ўйинларни асосий таркибда бошлаган. 1:2 ҳисобида якунланган ярим финалда эса 72-дақиқада захирадан майдонга тушган.

Ўтган мавсумда Конса «Астон Вилла» сафида 48 та учрашув ўтказиб, жамоанинг Европа лигасида ғолиб чиқиши ва АПЛда 4-ўринни эгаллашига ҳисса қўшди.

Конса 2019 йилда «Брентфорд»дан «Астон Вилла»га ўтган. Шу вақтдан буён у клуб сафида барча мусобақалар ҳисобида 286 та ўйинда майдонга тушган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 16:17, 19.08.2026.
Ўқилди: 949 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик