Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Моуриньо 13 йил ичида қандай ўзгарганини айтди

Баҳо:
+ | -

“Реал” бош мураббийи Жозе Моуриньо 2013-йилда клубни тарк этганидан буён ўзида қандай ўзгаришлар юз бергани ҳақида гапирди. Португалиялик мутахассис 13 йил аввалги Моуриньо билан ҳозирги ҳолатини таққослаб, ҳам инсон, ҳам мураббий сифатида анча ўзгарганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, характери ва футболга бўлган ёндашувининг асоси ўзгармаган. Бироқ мутахассис йиллар давомида анча тажриба тўплаб, вазминроқ бўлиб қолганини, аввалгига қараганда ҳиссиётларини яхшироқ назорат қилишни ўрганганини қайд этган.

“Мен кўп жиҳатдан ўзгардим — ҳам инсон, ҳам мураббий сифатида. Менда ўша ДНК сақланиб қолган, лекин энди анча етукман, камроқ ҳиссиётга бериламан ва ўзимни яхшироқ назорат қила оламан”, деди португалиялик мутахассис El Chiringuito дастурига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Жозе Моуриньо “Реал”да 2010–2013-йиллар оралиғида фаолият юритган ва жорий ёзда яна Мадрид клубига қайтган. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2029-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:23, 19.08.2026.
Ўқилди: 968 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик