«Фенербахче»га ўтганидан сўнг ҳужумчи Ромелу Лукаку «Наполи»даги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
«Бу ҳаётимдаги энг ёмон йил бўлди. Нега кетишга қарор қилдим? Мен баъзи нарсаларни эшитдим, муайян қарорлар қабул қилинди... Аслида ҳаммаси шу. Воқеалар ривожини ҳисобга олганда, кетишим энг тўғри қарор эди. Мени жисмоний ҳолатда эмас дейишгани бу шунчаки ёлғон эди. Эҳтимол, Италияда менга бойкот эълон қилиш учун шундай дейишгандир. Мен 100% тайёрман», — дейди Лукаку Sportmediaset нашрига.
Сешанба оқшомида «Фенербахче» ўз майдонида Чемпионлар Лигаси саралашида «Лион» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ромелу Лукаку 82-минутада захирадан майдонга тушди, аммо гол ура олмади.













