"Челси" ҳужумчиси Николас Жексон яна бир клуб – "Наполи" эътиборини тортди.
"Партенопейлар" Ромелу Лукаку билан хайрлашгач, ҳужум чизиғини кучайтириш йўлларини изламоқда. Журналист Жанлука ди Марцио берган маълумотга кўра, неаполликлар Жексон борасида "Челси"га аллақачон сўров юборган. Итальян клубининг муаммоси эса илгаригидек сақланиб қолмоқда: янги футболчиларни харид қилишдан олдин кимдир билан хайрлашиш зарур.
"Наполи" учун жиддий тўсиқ бўлиши мумкин бўлган яна бир омил – нарх: мавжуд маълумотларга кўра, "Челси" Николас Жексон учун тахминан 70 миллион евро сўрамоқда. 25 ёшли сенегаллик футболчига "Астон Вилла" ҳам қизиқиш билдирмоқда.













