Мадриднинг "Реал" клуби устози Жозе Моуриньо "Барселона" ва унинг бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳақида нималар фикрлашини сўзлаб берди.
"Кўк-анорранглилар" немис мутахассиси қўл остида ўтган ҳар иккала мавсумда ҳам Ла Лигада ғалаба қозонишди.
"Менга Фликнинг "Барселона"си ёқади. У ва Деку ажойиб ишни амалга оширишмоқда, уларда жуда яхши футболчилар бор", – деди Моуринью El Chiringuito кўрсатувида.
Шанба куни, 22 августда "Реал" Испания чемпионатининг биринчи тури доирасида сафарда "Эспаньол"га қарши майдонга тушади. 1 кун ўтиб "Барселона" "Эльче" меҳмони бўлади.













