Кенан Йилдизнинг "Ювентус"дан "Арсенал"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар яна авж олди. "Канонирлар" 21 ёшли футболчини жиддий равишда ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган ва унинг трансфери учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда Tuttosport нашрига таянган ҳолда The Touchline хабар берди.
Лондонликларнинг юлдузли туркиялик футболчига қизиқиши ҳақида матбуотда анчадан бери хабарлар пайдо бўлиб келаётган эди. Бироқ ҳозирга қадар бу қизиқиш аниқ таклиф даражасига етмаган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Кенан Йилдизнинг трансфер қиймати 75 миллион еврони ташкил этади. Универсал ҳужумкор футболчи қанотда ҳам, ҳужумчининг ортида марказий позицияда ҳам ўйнай олади.
Йилдиз февраль ойида "Ювентус" билан шартномасини 2030 йилга қадар узайтирган.













