Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Саудиянинг икки клуби "Барселона" футболчиси учун 40 миллион евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+1 | -

"Барселона"нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Марк Касадога Саудия Арабистонининг икки клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, испаниялик футболчини "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Аҳли" ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Таъкидланишича, ҳар икки клуб Касадо учун 40 миллион еврогача тўлашга тайёр.

Бироқ футболчининг ўзи қарор қабул қилишга шошилмаяпти ва унга келиб тушадиган барча таклифларни батафсил ўрганиб чиқмоқчи.

Касадо ўтган мавсум барча мусобақалар доирасида 34 та учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Ярим ҳимоячининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари унинг бозор қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:47, 20.08.2026.
Ўқилди: 775 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик