Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

"Ювентус" чап қанот ҳимояси учун "Реал" футболчисини танлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби чап қанот ҳимоячиси Альваро Каррерас "Ювентус" қизиқишлари доирасига тушди.

Transfer News Live журналист Экрем Конурга таяниб хабар беришича, Турин клуби испаниялик футболчини ҳимоянинг чап қанотини кучайтириш учун асосий трансфер мақсади сифатида белгилаган. "Кекса синьора" учун муқобил вариант эса "Манчестер Сити" ҳимоячиси Райан Аит-Нури ҳисобланади. Каррерасга "Ювентус" томонидан қизиқиш борлиги бошқа манбаларда ҳам қайд этилган.

Transfermarkt порталида Каррераснинг бозор қиймати 50 миллион еврога баҳоланган. 23 ёшли футболчи Марк Кукурелья келганидан сўнг Жозе Моуринью жамоасида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмай қолиши мумкин.

25 ёшли Аит-Нурининг бозор қиймати эса худди шу портал мутахассислари томонидан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:52, 20.08.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик