"Астон Вилла" ҳужумчи Олли Уоткинсни жамоада сақлаб қолмоқчи. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манба маълумотига кўра, жамоа бош мураббийи Унаи Эмери ёзги трансфер ойнасида Уоткинсни қўйиб юбормоқчи эмас. Аввалроқ ҳужумчи клуб билан шартномасини узайтиришдан бош тортган, аммо "Астон Вилла" унга янги таклиф берган.
Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби Уоткинсга қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бироқ "Астон Вилла"ни футболчини қўйиб юборишга кўндириш осон бўлмайди. Сўнгги хабарларга кўра, клуб "Ал-Ҳилол"нинг 45 миллион евролик таклифини рад этган.
Футболчининг ўзи ҳозирча келажаги борасида якуний қарор қабул қилмаган ва турли вариантларни кўриб чиқишга тайёр.
30 ёшли Уоткинс ўтган мавсум барча мусобақалар доирасида 55 та учрашув ўтказиб, 21 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













