Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Рэшфорд уни ҳимоя қилган Жейми Каррагерга миннатдорлик билдирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Stick to Football подкастида уни ҳимоя қилган Жейми Каррагерга миннатдорлик билдирди.

Подкаст бошловчиси Гари Невилл Рэшфорднинг келажаги ҳақида гап бошламоқчи бўлди, аммо Каррагер бу мавзуни тўхтатиб, ҳужумчи ҳақида деярли ҳар бир сонда гапирилаётганини таъкидлади.

Подкастдан парча эълон қилингач, Рэшфорд ижтимоий тармоқда шундай ёзди:

"Раҳмат, Жейми. Ҳар куни ўз исмимни эшитмасдан, шунчаки футболга эътибор қаратиб, ўйнаш яхши бўларди".

28 ёшли англиялик футболчи ўтган мавсумни "Барселона"да ижара асосида ўтказиб, 49 та учрашувда 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Каталония клубида уни сотиб олиш имконияти бор эди, аммо якунда Энтони Гордонни ўз сафига қўшиб олди.

Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"га қайтганидан сўнг бош мураббий Майкл Каррик ҳужумчининг яхши формада эканини ва жамоага ҳужумда янги вариантлар бера олишини таъкидлади.

Киритилди: 13:03, 20.08.2026.
Ўқилди: 588 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик