«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер «Манчестер Сити»нинг трансфер қизиқишлари доирасига тушди.
Инсайдер Бен Жейкобс маълумотига кўра, «шаҳарликлар» раҳбарияти 27 ёшли аргентиналик футболчининг имкониятларини юқори баҳоламоқда ва уни марказий чизиқни кучайтириш учун номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ Мак Аллистер номзоди «Манчестер Сити» ичида муҳокама қилингани хабар қилинганди. Бироқ ҳозирча клублар ўртасида ҳеч қандай алоқа ёки аниқ музокаралар бўлмаган. Шу боис, ҳозирги босқичда гап фақат эҳтимолий номзод ҳақида кетмоқда.
Шу билан бирга, «Ливерпуль» ўз ярим ҳимоячиси билан хайрлашиш ниятида эмас. Мак Аллистернинг отаси Карлос ҳам ўғлининг бу трансфер ойнасида мерсисайдликлар сафида қолишини таъкидлаган.
Макаллистер 2023 йил ёзидан буён «Ливерпуль» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.













