Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

ПСЖ» Барколяни қўйиб юборишга тайёр — трансфер суммаси 150 млн еврогача етиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрис Хоукинс «ПСЖ» вингери Брэдли Барколянинг «Ливерпуль»га эҳтимолий трансфери бўйича янги маълумотларни тақдим этди.

Хоукинснинг сўзларига кўра, 23 ёшли футболчининг ўзи мерсисайдликлар сафига ўтишни хоҳламоқда. «ПСЖ» Барколянинг истагидан олдиндан хабардор қилинган ва Париж клуби уни жамоада мажбуран ушлаб қолиш ниятида эмас.

«Брэдли Барколя «Ливерпуль»га ўтишни хоҳламоқда. «ПСЖ» унинг истагидан олдиндан хабардор қилинган ва клуб буни қабул қилган. Барколяни ушлаб қолиш нияти йўқ. Асосий муаммо трансфер суммаси бўлиб қолмоқда — дастлаб «ПСЖ» футболчини 170 миллион еврога баҳолаган.

«Ливерпуль» турли оғзаки таклифлар билан чиқди. Биринчи оғзаки таклифдан кейин бошқалари ҳам бўлди, аммо ҳозиргача ёзма таклиф юборилмади. Менимча, музокараларнинг ҳозирги босқичида кейинги ёзма таклиф битимни якунлаш имконини берадиган таклиф бўлади.

Биз трансфер суммаси 130–150 миллион евро атрофида бўлиши мумкинлигини тушуняпмиз. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам «Ливерпуль» Брэдли Барколя учун 120 миллион евродан кам тўламайди. Ушбу келишувда иштирок этаётган барча томонлар якунда келишувга эришилишига ишонмоқда», — деди Хоукинс.

Шу тариқа, трансферни амалга оширишдаги асосий масала футболчининг хоҳиши эмас, балки клубларнинг трансфер суммаси бўйича келишувга эришиши бўлиб турибди.

Киритилди: 16:50, 20.08.2026.
Ўқилди: 803 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик