Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Милан» Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Инасиуга қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Спортинг» марказий ҳимоячиси Гонсалу Инасиу фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Италия клуби 24 ёшли португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. «Россонери» Инасиуга июнь ойидаёқ қизиқиш билдирган ва энди унинг трансфери масаласига яна қайтиши мумкин.

Хабарларга кўра, «Спортинг» ҳимоячиси учун 40 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилмоқда. Бу эса трансферни амалга оширишни қийинлаштираётган асосий омиллардан бири. Шунга қарамай, «Милан» футболчига бўлган қизиқишидан воз кечмаган.

Ўтган мавсумда Инасиу барча мусобақалар доирасида 43 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

Гонсалу Инасиунинг «Спортинг» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. 

Киритилди: 17:24, 20.08.2026.
Ўқилди: 267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик