Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

Ромеро Хулиан Альвареснинг ҳолати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико»нинг янги футболчиси, ҳимоячи Кристиан Ромеро жамоа ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг айни пайтдаги ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ мухлислар «Атлетико»нинг янги мавсум учун расмий фотосессиясида Альварес тушкун кайфиятда кўринган суратни фаол муҳокама қилганди. Бу ҳолат аргентиналикнинг аввалги мавсумлардаги фотосуратлари билан таққосланиб, унинг клубдаги келажаги ҳақида турли тахминларни келтириб чиқарди. Альвареснинг ўзи «Барселона»га ўтиш истагини билдирган, аммо «Атлетико» уни сотишни истамаяпти.

Ромеро эса Аргентина терма жамоасидаги шеригининг кайфиятида ҳеч қандай ўзгариш сезмаганини таъкидлади.

«Мен бу ерга беш кун олдин келдим ва шуни айтишим мумкинки, Хулиан Альварес ҳар доимгидек. Унда гол уришга бўлган иштиёқ жуда юқори. У жуда диққатли ва мақсадига эришишга қатъий бел боғлаган. Бу мени жуда хурсанд қилади», — деди Ромеро.

Кристиан Ромеро ва Хулиан Альварес Аргентина миллий жамоасида ҳам бирга тўп тепади. Ромеро шу ёзда «Тоттенҳэм»дан «Атлетико» сафига келиб қўшилди.

Киритилди: 17:28, 20.08.2026.
Ўқилди: 395 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик