Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Манчестер Сити» қизиқиши фонида Алонсо Энцо Фернандеснинг келажаги ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо «Манчестер Сити»нинг қизиқиши фонида жамоа ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

Испаниялик мутахассис аргентиналик футболчининг ҳозирда «Челси» аъзоси эканини таъкидлаб, клуб унинг ҳаракатларидан мамнунлигини маълум қилди. Фернандес айни пайтда АПЛнинг янги мавсумидаги «Фулхэм»га қарши илк учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.

«Энцо Фернандес — «Челси» футболчиси. У энг юқори даражадаги ўйинчи. Биз ундан мамнунмиз ва у «Фулхэм»га қарши учрашувга тайёрланмоқда», — деди Алонсо. Унинг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтирди.

Аввалроқ «Челси» Фернандес учун юқори нарх белгилаган, «Манчестер Сити» эса Лондон клуби томонидан белгиланган муддат ичида расмий таклиф юбормади. Шунга қарамай, манчестерликлар 25 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олиш ғоясидан ҳали ҳам воз кечмагани хабар қилинмоқда.

«Челси» АПЛнинг янги мавсумини 24 август куни бошлайди. Хаби Алонсо шогирдлари илк турда сафарда «Фулхэм»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 17:48, 20.08.2026.
Ўқилди: 824 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик