Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Расман: Жоау Канселу «Барселона» футболчиси

Баҳо:
+1 | -

Португалиялик ҳимоячи Жоау Канселу фаолиятини «Барселона»да давом эттиради.

31 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ҳам каталонияликлар сафида ижара асосида ўтказган эди. Энди эса у «Ал-Ҳилол» билан шартномасини бекор қилиб, «Барселона»га эркин агент сифатида қўшилди. Испания матбуоти маълумотига кўра, томонлар уч йиллик шартнома бўйича келишувга эришган.

Канселунинг «Барселона»га қайтиш истаги трансферда муҳим омил бўлди. Португалиялик футболчи каталонияликлар билан келишувга эришиш учун молиявий жиҳатдан ён беришга ҳам тайёр бўлган. Бош мураббий Ҳанси Флик ҳам уни жамоада сақлаб қолиш тарафдори эди.

Канселу учун бу «Барселона»даги учинчи давр бўлади. У илк бор 2023/24 йилги мавсумда «Манчестер Сити»дан ижарага келиб, барча мусобақаларда 42 та ўйинда қатнашган ва 4 та гол урган. 2024 йил ёзида эса «Ал-Ҳилол»га тўлиқ трансфер қилинган.

2026 йил январда «Барселона» Канселуни Саудия Арабистони клубидан мавсум охирига қадар яна ижарага олди. Португалиялик ҳимоячи жамоа билан Испания чемпионлигини қўлга киритди.

Канселу ҳимоянинг ҳар икки қанотида ҳаракат қила олиши билан ажралиб туради. Унинг универсаллиги ва ҳужумларни қўллаб-қувватлашдаги имкониятлари Флик учун қўшимча вариант тақдим этади.

Киритилди: 17:55, 20.08.2026.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик