Кириш Регистрация

ФИФА барча 211 мамлакат иштирок этадиган янги глобал турнир ташкил этмоқчи — очилиш ўйини Исроил ва Фаластин ўртасида бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

ФИФА президенти Жанни Инфантино 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида янги глобал турнир ташкил этиш масаласида хусусий инвесторлар билан музокара ўтказди. The Athletic маълумотига кўра, мусобақада ФИФАга аъзо барча 211 мамлакат терма жамоаси иштирок этиши мумкин.

Янги турнир ғояси бейсбол бўйича ўтказиладиган Little League World Series мусобақасидан илҳомланган.

Тодд Боэли бошчилигидаги Eldridge Industries компанияси таклиф қилган лойиҳалардан бирига кўра, мусобақа АҚШнинг Флорида штати, Орландо шаҳридаги ESPN Wide World of Sports Complex мажмуасида ўтказилиши мумкин.

Шунингдек, турнирнинг очилиш ва ёпилиш маросимларини Disney тематик боғларида ташкил этиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

ФИФА 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида глобал турнир ташкил этиш режасини илк бор 2025-йил декабрь ойида расман маълум қилган эди. Бироқ ташкилот ушбу лойиҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақида аввал жамоатчиликка хабар бермаган.

Манбага кўра, Инфантино турнирнинг илк учрашувини Исроил ва Фаластин терма жамоалари ўртасида ўтказиш ғоясини ҳам илгари сурган.

Бу таклиф апрель ойида Ванкуверда ўтказилган Конгрессда Инфантинонинг Исроил ва Фаластин футбол федерациялари вакилларини қўл бериб кўришиш ва биргаликда суратга тушишга ундаган, аммо муваффақиятсиз якунланган уринишидан кейин пайдо бўлган.

Киритилди: 18:28, 20.08.2026.
Ўқилди: 2075 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик