Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Бавария» ва Кейн шартноманинг битта муҳим банди бўйича келиша олмаяпти

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчи Харри Кейн билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

33 ёшли футболчининг амалдаги келишуви келгуси йилнинг ўрталарида (2027 йил ёзида) ўз ниҳоясига етади. Abendzeitung нашри хабарига кўра, томонлар ҳалигача битимнинг бир муҳим тафсилотини ҳал қила олишмаяпти: Мюнхен гранди 2029 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда, форварднинг ўзи эса узоқроқ муддатли — 2030 йилгача бўлган келишувни имзолашни хоҳламоқда. Шунга қарамай, манбанинг таъкидлашича, музокараларнинг муваффақиятли якунланиш эҳтимоли жуда юқори.

Кейн 2023 йилнинг ёзида «Тоттенхэм»дан «Бавария»га ўтган эди. Англиялик ҳужумчи немис клуби сафида барча турнирларда ўтказган 147 та ўйинида 146 та гол ва 33 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Киритилди: 06:52, 21.08.2026.
Ўқилди: 407 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик