«Ювентус»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кенан Йилдиз жорий трансфер ойнасида Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтиши амримаҳол.
Журналист Маттейс Погнинг хабар беришича, «канонирлар» туркиялик ёш юлдуз учун 100 миллион евро таклиф қилишган, бироқ «кекса синьора» вакиллари музокаралар олиб боришни исташмаган. 21 ёшли футболчининг ўзи ҳам бу трансферга қизиқиш билдирмаган — у Туринда қолишни афзал кўрмоқда.
Transfermarkt порталида Кенан Йилдизнинг трансфер қиймати 75 миллион еврога баҳоланган, унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2030 йилгача мўлжалланган. Миш-мишларга кўра, «бьянконери» ҳужумчисини сотиб олишга «Арсенал» бош мураббийи Микель Артетанинг ўзи шахсан қизиққан эди.













