Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Эвра Фергюсон унинг Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Реал»га ўтишини қандай барбод қилганини сўзлаб берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ чап қанот ҳимоячиси Патрис Эвра ўз вақтида Мадриднинг «Реал» клубига ўтишига жуда яқин келганини ошкор қилди.

Франциялик футболчи 2006 йилдан 2014 йилгача «қизил иблислар» шарафини ҳимоя қилган, бироқ унинг фаолияти бутунлай бошқача кўриниш олиши мумкин эди.

«Мен «Реал»га ўтишга жуда яқин эдим. Жаҳон чемпионати — 2010 дан сўнг Жозе Моуриньо билан гаплашдик. Мен «Реал»га ўтишни хоҳлаётганимни айтдим, аммо сэр Алекс Фергюсон бу трансферга тўсқинлик қилди ва уни блоклаб қўйди», — дейди Франция терма жамоасининг 45 ёшли собиқ аъзоси Madrid Xtra нашрига берган интервьюсида.

2014 йилнинг ёзида Патрис Эвра «Ювентус»га кўчиб ўтди, сўнгра «Марсель» ва «Вест Хэм» клубларида тўп суриб, 2019 йилда бутсаларини михга илди.

Киритилди: 06:59, 21.08.2026.
Ўқилди: 651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик