«Астон Вилла» марказий ҳимоячиси Эзри Конса тез орада расман «Арсенал» футболчисига айланади.
Томонлар битимнинг барча шартларини келишиб олишди — ушбу трансфер «канонирлар»га бонусларни ҳисобга олмаганда 60 миллион еврога тушади. Arsenal Radar маълумотларига кўра, агар кутилмаган ҳолат юз бермаса, жума кунининг ўзидаёқ «Арсенал» Конса билан шартнома имзоланганини расман тасдиқлайди. 28 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтиб бўлган, шартномага қўл қўйган ва янги жамоадошлари билан учрашган.
Клубнинг янги аъзоси жума куни (21 август) Премьер-лиганинг 1-тури доирасида «Ковентри Сити»га қарши ўйин олдидан «Эмирейтс» стадионида мухлисларга таништирилиши мумкин. Учрашув Тошкент вақти билан 21 августдан 22 августга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.













