Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «Манчестер Сити» вингери Савиньони ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди.
GiveMeSport нашрининг хабар беришича, «шпорлар» бразилиялик футболчи борасидаги музокараларда сезиларли даражада илгарилаб кетган ва трансферни тахминан 85 миллион фунт стерлинг эвазига ҳал қилиш арафасида.
Бундан ташқари, «Тоттенхэм» «шаҳарликлар» раҳбарияти билан яна бир футболчи — мисрлик ҳужумчи Омар Мармушнинг ўтишини ҳам муҳокама қилмоқда.













