«Бенфика» ҳужумчиси Эвангелос Павлидис янги мавсумдаги сермаҳсул ўйинларини давом эттирмоқда.
27 ёшли грек футболчиси Европа лигаси саралаш плей-офф босқичида «Орхус»га қарши учрашувда пенальтини аниқ амалга оширди. «Бенфика» мазкур баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аввалроқ Павлидис Португалия чемпионатида «Каза Пия»га қарши ўйинда хет-трик қайд этган, Европа лигасида эса «Санкт-Галлен» дарвозасига тўртта гол урган эди.
Шу тариқа, Павлидис жорий мавсумда ўтказган 6 та учрашувида 10 та гол уришга муваффақ бўлди.
Бундан ташқари, грек ҳужумчиси 2 та голли узатмани ҳам амалга оширган.













