Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Саж: «Кристал Пэлас» яна бир ёки иккита футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» бош мураббийи Пьер Саж трансфер ойнаси ёпилгунига қадар клуб яна бир-иккита янги харидни амалга ошириши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, жамоа кучайишга муҳтож, аммо дуч келган футболчини сотиб олишга шошилмаяпти.

«Бизга яна бир ёки иккита ўйинчи келиб қўшилиши мумкин. Душанба куни айтганимдек, вақтимиз бор. Биз ўзимизга мос келмайдиган ўйинчини олишни хоҳламаймиз, фақат яхшиларини олмоқчимиз. Баъзида дуч келган биринчи ўйинчини олгандан кўра кутиш афзалроқ», — дейди Саж.

Максенс Лакруа «Челси»га ўтиб кетганидан сўнг «Кристал Пэлас» марказий ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда. Саж жамоага АПЛда ўйнаш тажрибасига эга бўлган ҳақиқий етакчи кераклигини таъкидлаб ўтди.

Киритилди: 07:57, 21.08.2026.
Ўқилди: 577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик