Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Батраков: «Галатасарой» мен билан бирга кўплаб совринларни қўлга киритиши учун бор кучимни сарфлайман»

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой»нинг янги аъзоси Алексей Батраков Москванинг «Локомотив» клубидан Туркия жамоасига кўчиб ўтганига изоҳ берди.

«Айтиб ўтганимдек, Европада ва Чемпионлар Лигасида ўйнаш мен учун орзу эди. Жамоа мен билан бирга кўплаб трофейларни қўлга киритиши учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Мақсадим — жамоага совринлар ютишда ва Чемпионлар Лигасида имкон қадар узоқроққа боришда ёрдам беришдир», — дейди Батраков «Галатасарой» матбуот хизматига берган интервьюсида.

21 ёшли россиялик футболчининг трансфери 20 август куни расман эълон қилинган эди. Батраков Туркия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. «Галатасарой» ушбу трансфер учун «Локомотив»га 25 миллион евро тўлади.

Батраков «Локомотив» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2024 йилнинг мартида дебют қилган ва шу вақтгача 84 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урган ҳамда 23 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 08:14, 21.08.2026.
Ўқилди: 673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик