"Ньюкасл" Туркиянинг "Генчлербирлиги" клуби ярим ҳимоячиси Усман Диабате трансфери бўйича келишувга эришди.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, 18 ёшли Гвинея терма жамоаси футболчиси Европанинг бошқа учта клубидан тушган таклифларни рад этиб, "Ньюкасл" лойиҳасини танлаган.
Шунга қарамай, Диабате дарҳол Англияга йўл олмайди. Келишувга кўра, у "Генчлербирлиги"да ижара асосида қолиб, жорий мавсумни Туркияда ўтказади.













