Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа сардори Рис Жеймснинг майдондаги роли ва универсаллиги ҳақида фикр билдирди.
"У қаерда ўйнамасин — ўнг қанот ҳимоячиси ёки ярим ҳимоячи позициясида бўладими — ўзининг юқори савияси, ўйинни тушуниши, тажрибаси ва тўп билан муомала қилиш маҳорати эвазига жамоа ўйинини одатда яхшилайди. Шунинг учун таркибимизда турли позицияларда ўйнай оладиган футболчилар борлиги жуда яхши", — деди испаниялик мутахассис.
Алонсонинг қўшимча қилишича, "кўклар" сардори айни пайтда яхши кайфиятда ва Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми биринчи турида "Фулхэм"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.
Рис Жеймс 2019 йилдан буён "Челси" асосий жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Англиялик футболчи ўтган мавсумда барча мусобақалар доирасида 39 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













