"Барселона"га тўлиқ трансфер асосида қайтган Жоау Канселу ўз мақсадлари ва янги мавсумдаги мотивацияси ҳақида гапирди. Португалиялик ҳимоячи Каталония клуби билан 2029 йилгача шартнома имзолади.
"Биз тўғри йўлдамиз, таркибимизда жуда юқори савияли футболчилар бор. Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз.
Мени фақат "Реал"ни эмас, ҳар қандай рақибни мағлуб этиш руҳлантиради. Мен рақобатни яхши кўраман. Ҳаётимда кўплаб курашларда ғолиб чиққанман ва фақат "Реал"ни эмас, барча рақибларни енгишни хоҳлайман. Бизда ҳар қандай жамоани мағлуб эта оладиган ажойиб таркиб бор", — деди Канселу.
Канселу аввал ҳам "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. У дастлаб 2023/24 йилги мавсумда "Манчестер Сити"дан ижара асосида Каталония клубига келиб, 42 та учрашувда 4 та гол ва 5 та голли узатма қайд этган.
Кейинчалик португалиялик футболчи "Ал-Ҳилол"га ўтди. 2026 йил январда эса яна ижара асосида "Барселона"га қайтди. Энди Канселу Каталония клубига тўлиқ ҳуқуқли футболчи сифатида қўшилди.













