Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Пол Мерсон "Челси"нинг янги мавсумдаги катта устунлигини айтди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Пол Мерсон "Челси"нинг Англия Премьер-лигасидаги янги мавсумдаги имкониятларига баҳо берди.

Мерсоннинг фикрича, "кўклар"нинг еврокубокларда иштирок этмаслиги жамоага катта устунлик беради. Учрашувларнинг асосан ҳафтасига бир марта ўтказилиши Хаби Алонсога футболчиларни яхшироқ тайёрлаш ва ўз ғояларини жамоага сингдириш учун кўпроқ вақт тақдим этади. Эксперт ўз прогнозида "Челси"ни мавсумни учинчи ўринда якунлашга даъвогар сифатида кўрсатган.

"Челси"да катта устунлик бор — улар ҳафтасига бир марта ўйнайди. Бу жуда муҳим ва улар бундан фойдаланиши керак. "Челси" таркибига қарасангиз, ҳаммаси жойида. Жамоада айрим позицияларда асосий футболчилар ўрнини босиб, савияни пасайтирмайдиган ўйинчилар бор. Уларда имконият бор", — деди Мерсон.

"Челси" янги АПЛ мавсумини 24 август куни сафарда "Фулхэм"га қарши учрашув билан бошлайди.

Киритилди: 13:00, 21.08.2026.
Ўқилди: 1056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик