"Ньюкасл" бош мураббийи Маттиас Яйссле 2026/27 йилги мавсум бошланиши арафасида жамоа манзилига билдирилаётган танқидларга муносабат билдирди. Мутахассис ташқи босим ва салбий фикрларга эътибор қаратмаслигини таъкидлади.
"Улар бизни ёки шахсан мени қандай баҳолаётганини билмайман. Ростини айтсам, ҳурматни сақлаган ҳолда айтаман — менга барибир. Бошқаларнинг фикри мен таъсир қила оладиган нарса эмас. Бизнинг ёндашувимиз яхши ва биз фақат ўзимиз назорат қила оладиган нарсаларга эътибор қаратишимиз керак. Бу жамоа билан бутун йўлимиз давомида шундай бўлади.
Биз учун ташқаридан келаётган салбий фикрлардан узоқ туриш тўғри қарор. Бундай негатив бор — газеталарни, ОАВни ва айниқса, ижтимоий тармоқларни кўрсангиз, бунга гувоҳ бўласиз. Шунинг учун вазифамиз ўзимиз назорат қила оладиган жиҳатларга эътибор қаратиш.
Албатта, жамоа ҳали ўзининг тўлиқ салоҳиятига етгани йўқ ва биз буни яхши тушунамиз. Мавсумнинг ҳозирги босқичида бу табиий ҳолат. Айниқса, мавжуд вазиятни ҳисобга олсак, 100 фоиз тайёр бўлишнинг имкони йўқ", — деди Яйссле.
"Ньюкасл" янги АПЛ мавсумидаги илк учрашувини 23 август куни ўз майдонида "Ливерпуль"га қарши ўтказади.













