2027 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал учрашуви Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги афсонавий "Маракана" стадионида бўлиб ўтади. Шунингдек, турнирнинг очилиш учрашувига ҳам айнан шу арена мезбонлик қилади. Буни FIFA расман тасдиқлади.
Жаҳон чемпионати Бразилиянинг саккиз шаҳрида 2027 йилнинг 24 июнидан 25 июлига қадар ўтказилади. Мусобақада 32 та миллий терма жамоа иштирок этади ва жами 64 та учрашув ўтказилади.
"Маракана" шу тариқа эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари финалига мезбонлик қилган тарихдаги учинчи стадионга айланади.
Бунга қадар Швециянинг Сольна шаҳридаги "Росунда" стадиони 1958 йилги эркаклар ва 1995 йилги аёллар ўртасидаги ЖЧ финалини қабул қилган. АҚШнинг Пасадена шаҳридаги "Роуз Боул" эса 1994 йилги эркаклар ва 1999 йилги аёллар ўртасидаги мундиал финалига мезбонлик қилган.













