Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Бавария» НХЛ билан ҳамкорликни бошлади

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Миллий хоккей лигаси (НХЛ) билан стратегик ва кўп йиллик ҳамкорлик бошланганини эълон қилди. Ушбу келишув Германияда НХЛнинг, Шимолий Америкада эса «Бавария»нинг иштирокини ривожлантириш, ишқибозлар билан алоқани мустаҳкамлаш ва футбол ҳамда хоккей ишқибозларини бирлаштиришга қаратилган.

Стратегик шерикликни эълон қилиш маросими «Бавария» қароргоҳида бўлиб ўтди. Унда канадалик ҳимоячи Альфонсо Дэвис ҳамда НХЛнинг машҳур германиялик хоккейчилари Леон Драйзайтль ва Джон-Джейсон Петерка иштирок этди.

Ҳамкорлик доирасида спортлараро ҳамкорлик, ёшлар ўртасидаги лойиҳалар ва қўшма медиаконтент яратиш учун махсус платформа йўлга қўйилади. Шунга ўхшаш ташаббуслар орқали томонлар ҳар икки ташкилот мухлислари учун янги таассуротлар улашиш ва Германияда НХЛга бўлган қизиқишни янада оширишни мақсад қилган.

Киритилди: 15:27, 21.08.2026.
Ўқилди: 567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик