Мюнхеннинг «Бавария» клуби 17 ёшли ҳимоячи Кассиано Киала билан узоқ муддатли янги битим шартларини мустаҳкамлаб олди.
Германиянинг 19 ёшгача бўлган терма жамоаси аъзоси ҳисобланган иқтидорли футболчи 2024 йилнинг ёзида Берлиннинг «Герта» клубидан «Бавария»га кўчиб ўтган эди.
Унинг мюнхенликларнинг асосий жамоасидаги дебюти ўтган йилнинг декабрь ойида «Хайденхайм»га қарши кечган (4:0) баҳсда юз берган.













