"Астон Вилла" жорий трансфер ойнасида "Челси" ҳужумчиси Николас Жексонни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
The Telegraph маълумотига кўра, Лондон клуби сенегаллик футболчи билан хайрлашишга тайёр ва унинг трансферидан тахминан 65 миллион фунт ишлаб олишни режалаштирмоқда. Жексонга "Астон Вилла" томонидан қизиқиш борлиги бошқа манбаларда ҳам қайд этилган.
Бирмингемликлар бош мураббийи Унаи Эмери Жексон билан аввал "Вильярреал"да бирга ишлаган. Футболчининг ўзи ҳам испаниялик мутахассис билан яна бирга ишлаш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.
Жексонга Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бироқ испан клуби ҳужумчини ижарага олиш вариантини маъқул кўрмоқда. "Челси" эса ҳозирча футболчини тўлиқ сотишдан манфаатдор. Жексоннинг келажаги ноаниқ бўлиб, у айни пайтда "Челси"нинг асосий жамоасидан алоҳида машғулот ўтаётган футболчилар қаторида.













