Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Ираола «Ливерпуль»нинг янги трансферлари ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар жамоада янги трансферлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Мураббий сифатида футболчилар мавсумолди тайёргарлигининг биринчи куниданоқ ихтиёримда бўлишини ва ҳар бир позицияда энг юқори савиядаги ўйинчилар бўлишини хоҳлардим. Аммо трансфер бозори қандай ишлашини яхши биласиз: мавсум бошланганидан кейин ҳам трансфер ойнаси очиқ қолади.

Биз, мураббийлар, ноаниқлик юқори бўлган бундай вазиятга мослашишимиз керак. Бу фақат «Ливерпуль»га тегишли эмас, чунки трансфер бозори ҳамма жойда очиқ. Шундай экан, биз вазиятга мослашишимиз шарт.

Ростини айтсам, трансферлар ҳақида ўйлашга жуда кўп вақтимни сарфламайман. Бу мавзу бўйича менга кўп савол беришингизни биламан, аммо ҳозир бутун эътиборим «Ньюкасл»га қарши ўйинга қаратилган. Мен учун энг муҳими шу. Жамоамизда жуда яхши футболчилар бор, шунинг учун мавсумнинг биринчи куниданоқ рақобатбардош бўла оламиз», — деди Ираола матбуот анжуманида.

«Ньюкасл» — «Ливерпуль» учрашуви 23 август, якшанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 18:14, 21.08.2026.
Ўқилди: 1034 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик