Кириш Регистрация

Мудрик фаолиятини «Лидс»да давом эттириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Лидс» «Челси» ярим ҳимоячиси Михаил Мудрикни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Инсайдер Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, клуб 25 ёшли украиналик футболчини ижарага олишга қизиқиш билдирган. Мудрик «Лидс» кўриб чиқаётган бир нечта номзодлар рўйхатидан жой олган.

Ҳозирча клублар ўртасидаги музокаралар жиддий босқичга ўтмаган ва эҳтимолий келишув шартлари бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

Мудрик 2023 йил январидан буён «Челси»га тегишли. Лондонликлар уни Донецкнинг «Шахтёр» клубидан харид қилганди. Украина терма жамоаси футболчиси «Челси» сафида жами 73 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 20:05, 21.08.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик