"Наполи" бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия А Сериясининг 2026/27 йилги мавсуми 1-туридан ўрин олган "Женоа"га қарши учрашув олдидан Кевин Де Брюйне ҳақида фикр билдирди.
"У жамоага бошқалардан кечроқ қўшилди, аммо ҳозирнинг ўзида яхши формада. У 10 кун ичида бундай даражага чиқади, деб ўйламаган эдим. Кучли футболчилар исталган жойда ўйнай олади. Улар буни қандай қилишни билади ва ўзлари учун энг яхши позицияни топа олади", — дея Аллегрининг сўзларини Football Italia келтирди.
Аввалроқ ОАВда бельгиялик ярим ҳимоячи "Наполи"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
35 ёшли Де Брюйне ўтган мавсум барча мусобақалар доирасида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. У турли жароҳатлар сабаб мавсум давомида кўплаб ўйинларни ўтказиб юборди.
Шунингдек, Де Брюйне 2026 йилги жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоаси сафида иштирок этиб, чорак финалгача етиб борди.













