Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Сурхон" учрашувида ҳисоб очилмади — 0:0.
Статистик кўрсаткичларга кўра, "Пахтакор" хавфли вазиятлар яратиш борасида рақибидан сезиларли устунлик қилди. Тошкентликларнинг кутилган голлар (xG) кўрсаткичи 1,56 ни ташкил этган бўлса, "Сурхон"да бу рақам 0,59 бўлди.
"Пахтакор" рақиб дарвозаси томон 9 марта зарба йўллади, аммо улардан фақат биттаси аниқ чиқди. "Сурхон" эса 4 та зарба бериб, 1 марта дарвозани аниқ нишонга олди.
Тўп назоратида меҳмонлар бироз устунлик қилди — 52 фоизга 48 фоиз. Паслар аниқлиги бўйича эса "Пахтакор"да 76, "Сурхон"да 75 фоизлик кўрсаткич қайд этилди.
Шунингдек, "Пахтакор" калит паслар (6:3) ва бурчак зарбалари (4:2) бўйича ҳам рақибидан устун бўлди. Тошкентликлар 18 марта, "Сурхон" футболчилари эса 13 марта қоида бузди.














