Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Артета Консанинг «Арсенал»га ўтгани борасида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета марказий ҳимоячи Эзри Конса билан шартнома имзолангани ҳақида гапириб ўтди.

«Канонирлар» жума куни Англия терма жамоаси аъзосининг трансферини эълон қилишган эди. «Астон Вилла» ушбу сотувдан тахминан 60 миллион евро ишлаб олди.

«Бу жуда ажойиб. Биз ажойиб ҳимоячи ва кучли характер эгасини ўз сафимизга қўшиб олдик. Мен жуда хурсандман», — деди Артета Премьер-лиганинг 1-турида «Ковентри» устидан қозонилган ғалабадан (3:0) сўнг.

Испаниялик мутахассис, шунингдек, янги аъзонинг ёши ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтарди — Конса ҳам, аввалроқ 87,5 миллион еврога сотиб олинган Бруно Гимараэс каби 28 ёшда.

«Таркибга яхлит ҳолда қараш керак. Улар 38 эмас, 28 ёшда. Улар айни кучга тўлган ва спорт фаолиятининг энг ёрқин даврини ўтказишмоқда», — дея Артетанинг сўзларини келтиради BBC.

31 август куни лондонликлар Премьер-лиганинг иккинчи турида айнан «Астон Вилла» меҳмони бўлишади.

Киритилди: 06:41, 22.08.2026.
Ўқилди: 239 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик