Кириш Регистрация

"Комо" Мойзе Кин учун 40 млн евро таклиф қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Комо" "Фиорентина" ҳужумчиси Мойзе Кинни қўлга киритиш ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, Сеск Фабрегас жамоаси 26 ёшли италиялик футболчи учун 40 млн евро атрофида янги таклиф тайёрламоқда. "Комо" ушбу сумма флоренцияликларни трансферга рози қилишидан умидвор.

Аввалроқ "Фиорентина" Кинни 5 млн еврога ижарага олиш ва кейинчалик 25 млн еврога мажбурий сотиб олишни назарда тутган таклифни рад этганди.

Айни пайтда футболчининг агенти Алессандро Луччи ҳам икки клуб ўртасидаги музокараларда фаол иштирок этмоқда ва томонларнинг позицияларини яқинлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Кин "Фиорентина"га 2024 йилда "Ювентус"дан ўтган. Transfermarkt унинг ҳозирги бозор қийматини 40 млн евро атрофида баҳоламоқда. Ўтган мавсумда ҳужумчи 33 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 1 та ассист қайд этган.

Киритилди: 13:37, 22.08.2026.
Ўқилди: 493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик