Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Ибраҳимович футболдан кейин қандай ўзгарганини айтди

Баҳо:
+ | -1

«Милан» клуби эгаларининг маслаҳатчиси ва Швеция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Златан Ибраҳимович футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейинги ҳаёти, мақсадлари ва дунёқараши қандай ўзгаргани ҳақида гапирди.

Ундан футболдан кейинги ҳаёти, Жаҳон чемпионати вақтида Fox телеканалидаги фаолияти ва ҳозир ўзини бахтли ҳис қилаётгани ҳақида сўрашди.

«Златанни ким ҳам севмайди? Златан — ҳамма учун. Ҳа, мен бахтлиман. Ҳаётимдан мамнунман ва ундан завқ оляпман. Футбол ўйнайдиган икки нафар ўғлим бор. Мен улар орқали футбол билан яшашга ҳаракат қиламан, аммо ҳеч қандай босим ўтказмайман ва уларни мажбурламайман. Улар футболни ўзлари хоҳлагани учун ўйнашади.

Менинг асосий мақсадим — атрофимдаги инсонларни бахтли қилиш. Агар улар бахтли бўлса, мен ҳам бахтлиман. Агар уларга нимадир бера олсам, албатта, буни қиламан.

Мен шунчаки яхши кўриниш учун бирор иш қилмайман. Ҳозир аксарият ҳолларда эътибор марказидан четда қолишни афзал кўраман.

Энди ҳамма гап келажак авлод ҳақида. Улар — барча нарсанинг юзи. Агар улар учун ниманидир ўзгартира олсам, буни қиламан. Аммо бу — ҳозирги Златан. Футбол ўйнаган пайтимда эса бутунлай бошқача Златан эдим», — деди Ибрахимович.

Киритилди: 16:15, 22.08.2026.
Ўқилди: 409 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик