Кириш Регистрация
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити
17/10 19:00 Брентфорд 1-2 Ливерпуль
17/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Ипсвич
17/10 19:15 Вильярреал 0-0 Эльче
17/10 21:00 Болонья 1-3 Интер
17/10 21:30 Бетис 2-5 Барселона
17/10 21:30 Ньюкасл 0-1 Астон Вилла
17/10 23:45 Рома 2-0 Женоа
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао

Флик Бальденинг «Барселона»да қолишини кафолатламади: «Ўзгаришлар бўлиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханси Флик Алехандро Бальденинг келажаги борасида тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди. Сўнгги пайтларда испаниялик ҳимоячининг каталонияликлар сафини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар кўпайган.

«Ўзгаришлар бўлиши мумкин. Трансфер ойнаси ёпилгунга қадар кутишимиз керак. Ҳаммасига фақат энг сўнгги паллада ойдинлик кириши мумкин», — деди немис мутахассиси.

Флик Бальденинг салоҳиятини юқори баҳолади, бироқ футболчи асосий таркибдаги ўрни учун рақобат қилишга тайёр эканини ҳар куни исботлаши кераклигини таъкидлади.

«Бу қийин савол, чунки у жуда катта салоҳиятга эга футболчи. Аммо у ўз позициясида рақобат қила олишига ишонадими-йўқми, буни билиш муҳим. Мен барча футболчиларимдан айнан шуни кўришни хоҳлайман.

Мен ҳар куни уларнинг қандай ишлаётганини, даражасини ва майдонга тушишга муносиб эканини кўрсата оляптими-йўқми — кузатаман. Охир-оқибат биз жамоа бўлиб ўйнашимиз керак. Фақат шундагина муваффақиятга эриша оламиз. Менга ҳар бир футболчи юз фоиз тайёр бўлиши керак», — деди Флик.

Шу тариқа, «Барселона» бош мураббийи Бальденинг жамоада қолишини кафолатламади ва унинг келажагига трансфер ойнаси якунида аниқлик киритилишини билдирди.

Киритилди: 16:57, 22.08.2026.
Ўқилди: 1169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик