«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике мавсум бошида жамоасини кутаётган кетма-кет сафар ўйинлари ҳақида фикр билдирди.
«ПСЖ»нинг «Ренн»га қарши дастлаб уйда ўтиши керак бўлган учрашуви «Парк де Пренс» майдони ҳолати сабаб Реннга кўчирилди.
«Биз вазият ва тақвимга мослашишимиз керак. Албатта, бошқа вариант бўлишини истардим, аммо вазият шундай. Биз назорат қила олмайдиган ҳолатларга мослашишга мажбурмиз», — деди Луис Энрике.













