Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Флик: «Жаҳон чемпионатида ўйнаган футболчилар ҳозирча 90 дақиқа ҳаракат қилмайди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган «Эльче»га қарши учрашув олдидан жамоа таркибини танлаш ва футболчиларнинг ўйин вақтини тақсимлаш масаласи ҳақида фикр билдирди.

Немис мутахассисининг таъкидлашича, Жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчилар мавсум бошида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишмайди.

«Албатта, жамоада ўйин вақтини тўғри тақсимлашимиз керак. Жаҳон чемпионатида қатнашган футболчилар ҳозирча 90 дақиқадан ўйнамайди — бу табиий ҳолат. Аммо улар маълум вақт майдонда ҳаракат қилишади.

Бу осон эмас. Лекин ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас. Бу мавсум бошидаги илк ўйинлардан бири ва мавсумни юқори кайфиятда бошлаш учун ғалаба қозонишимиз керак.

Бу осон бўлмайди. «Эльче» тўп билан яхши муомала қила олади. Улар тўпни тезда қайтариб олишга ҳаракат қилади ва кейин уни назоратда ушлаб туради. Бизнинг мақсадимиз — уч очко», — деди Флик.

Киритилди: 17:51, 22.08.2026.
Ўқилди: 464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик