Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Моуриньонинг Арда Гюлер учун янги режаси бор

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Арда Гюлер 2026/27-йилги мавсумни асосий таркибдаги ўрни борасида кучли рақобат шароитида бошлайди. Туркиялик футболчи 2025/26-йилги мавсумда яхши ўйин кўрсатиб, мавсумолди тайёргарлик жараёнида ҳам мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирди.

Жозе Моуриньонинг 4-2-3-1 схемасида «ўнлик» позициясида Жуд Беллингем асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Бу эса Гюлернинг бошланғич таркибдаги ўрнини кафолатламайди.

Шунга қарамай, The Athletic журналисти Марио Кортегана маълумотига кўра, «Реал» раҳбарияти ҳам, Моуриньо ҳам 21 ёшли футболчининг салоҳиятига тўлиқ ишонади. Мадридликлар Гюлерни клубнинг узоқ муддатли келажагида муҳим ўрин тутадиган футболчилардан бири сифатида кўрмоқда.

Моуриньо ҳам яқинда Гюлернинг имкониятларини юқори баҳолаб, келажакда уни майдон марказида чуқурроқ позицияда ўйнайдиган футболчи сифатида ривожлантириш мумкинлигини таъкидлаган. 

Киритилди: 18:07, 22.08.2026.
Ўқилди: 936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик