Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

«Манчестер Юнайтед» антирекорд билан мавсумни бошлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг янги мавсумини кутилмаган мағлубият билан бошлади. Майкл Кэррик жамоаси 1-турда сафарда элитага қайтган «Ҳалл Сити»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Манкунианликлар учрашув давомида рақибдан бир қатор муҳим статистик кўрсаткичлар бўйича устунлик қилди. «Манчестер Юнайтед» 21 марта зарба берган бўлса, «Ҳалл Сити»да бу кўрсаткич 8 тани ташкил этди. Дарвоза томон аниқ зарбалар бўйича ҳам Кэррик жамоаси олдинда бўлди — 5:4.

Кутилган голлар (xG) кўрсаткичида ҳам «МЮ» устунлик қилди — 1,81 га 1,26. Шунга қарамай, меҳмонлар бирор марта ҳам рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.

«Ҳалл Сити»га ғалаба келтирган голларни Семи Ажайи ва Нобель Менди киритди.

Қайд этиш жоиз, «Ҳалл Сити» 2016/17 йилги мавсумда Премьер-лигадан тушиб кетганидан кейин илк бор Англия элитасига қайтди.

Ушбу натижа «Манчестер Юнайтед» учун тарихий салбий кўрсаткич бўлди. Манкунианликлар Премьер-лига тарихида илк бор «Ҳалл»га мағлуб бўлди. Бунгача жамоалар ўртасидаги АПЛ баҳсларида «МЮ» 8 марта ғалаба қозонган ва яна 2 учрашув дуранг билан якунланган.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ўз тарихида илк марта мавсумнинг старт учрашувида Премьер-лигага янги чиққан жамоага мағлуб бўлди.

Киритилди: 18:45, 22.08.2026.
Ўқилди: 1352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3270]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2282]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2000]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1938]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1910]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1794]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1777]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1762]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1705]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик