Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Бруну Фернандеш: «Биз ўтган мавсумдаги хатоларни яна такрорлаяпмиз»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасининг 1-турида «Ҳалл Сити»дан учралган 0:2 ҳисобидаги мағлубиятга муносабат билдирди.

Португалиялик ярим ҳимоячининг фикрича, жамоа ўтган мавсумдаги хатоларини яна такрорламоқда.

«Биз ўтган мавсумдаги хатоларни яна такрорлаяпмиз. Сафардаги ҳар бир ўйинда рақибга тўп билан жуда кўп ҳаракат қилиш имконини беряпмиз. Дастлабки 20 дақиқада жамоамизда тўпга энг кўп теккан футболчи дарвозабонимиз бўлди.

Биз фаолроқ прессинг қилишимиз ва агрессивроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Бундан ташқари, стандарт вазиятлар устида ишлашимиз ва бундай голларни ўтказиб юбормаслигимиз шарт. Бундай жамоалар айнан шундай имкониятларни кутади», — деди Фернандеш Sky Sports’га.

«Манчестер Юнайтед» ҳар икки голни ҳам стандарт вазиятлардан кейин ўтказиб юборди. Фернандешнинг айтишича, манкунианликлар «Ҳалл Сити»нинг бу жиҳатдан хавфли эканини ўйиндан олдин ҳам яхши билган.

«Стандарт вазиятлар уларнинг ўйинида муҳим аҳамиятга эга бўлишини олдиндан билардик. Мавсумолди учрашувларида улар доимо тўрт ҳимоячи билан ўйнаганди, аммо бизга қарши стандарт вазиятларда бўй жиҳатидан устунликка эга бўлиш учун беш нафар ҳимоячидан фойдаланишди. Энг ёмони — биз ўйинни бой бердик», — деди «МЮ» сардори.

Фернандеш «Ҳалл Сити»нинг Премьер-лигага қайтганидан кейинги илк учрашувда юқори мотивация билан ҳаракат қилишини ҳам жамоа олдиндан билганини таъкидлади.

«Уларнинг қанчалик юқори мотивация билан майдонга тушишини билардик. Агар кимдир буни тушунмаган бўлса, бу жуда ҳайратланарли.

АПЛда бундай стадионларда ўйнаш жуда қийинлигини биламиз. Интенсивлик, агрессивлик ва бошқа барча жиҳатларда рақибга муносиб жавоб бериш керак. Биз буни уддаладик, фақат иккита стандарт вазият бундан мустасно. Айнан шу икки вазият бизга ўйинни бой беришга сабаб бўлди», — дея қўшимча қилди Фернандеш.

Майкл Кэррик бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед» Премьер-лигадаги кейинги учрашувини 30 август куни «Ипсвич»га қарши ўтказади.

Киритилди: 18:57, 22.08.2026.
Ўқилди: 866 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик