Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

Лига1. Еттита гол ва қизил карточка: «Ланс» «Осер»ни тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

«Ланс» Франция Лига 1 доирасида ўз майдонида «Осер»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Сермаҳсул кечган учрашув мезбонларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Ланс» 12-дақиқада ҳисобни очди. Флориан Товен пенальтини аниқ амалга оширди. 35-дақиқада эса «Осер» футболчиси Христа Макоссо майдондан четлатилди ва меҳмонлар ўн киши бўлиб қолди.

Иккинчи бўлим бошида «Ланс» устунлигини оширди. 49-дақиқада Франьо Иванович, 54-дақиқада Сауд Абдулҳамид гол урди — 3:0.

61-дақиқада Дэнни Намасо меҳмонларнинг биринчи жавоб голини киритди. Орадан беш дақиқа ўтиб, Пьер Ганью «Ланс»нинг тўртинчи голига муаллифлик қилди. 70-дақиқада Ламин Си ҳисобни 4:2 кўринишига келтирди.

Учрашувга якуний нуқтани Флориан Товен қўйди. У 88-дақиқада иккинчи бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди — 5:2.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:10, 22.08.2026.
Ўқилди: 1145 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик