Кириш Регистрация

Германия Суперкубоги Нойерга тарихий рекорд келтирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» Германия Суперкубоги учун ўтказилган учрашувда Дортмунднинг «Боруссия» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мюнхенликлар дарвозасини 40 ёшли Мануэль Нойер қўриқлади. Бу унинг фаолияти давомида қўлга киритган 36-соврини бўлди.

Bayern & Germany маълумотига кўра, Нойер совринлар сони бўйича «Бавария»даги собиқ жамоадоши Томас Мюллерни ортда қолдирди. Мюллер фаолияти давомида 35 та совринни қўлга киритган. Шу тариқа Нойер Германия футбол тарихидаги энг совриндор футболчига айланди.

Мануэль Нойер 2011 йилдан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Тажрибали дарвозабон жорий мавсум футболчилик фаолиятидаги сўнггиси бўлиши эҳтимоли юқори эканини тан олган. Бироқ у фаолиятини давом эттириш имкониятини бутунлай истисно қилмаган.

Киритилди: 02:54, 23.08.2026.
Ўқилди: 450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик